Кеча, 25 февраль куни Тошкент шаҳрида 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги BMW автомобиль йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси соат 21:46 атрофида Миробод туманида BMW М4’ни ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб кетаётиб, хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспекторини уриб юборган.
Оқибатда инспектор тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.






