АсосийЖамият

Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

Тошкент ва Навоий шаҳарларида Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, гумонланувчилар “бот” орқали фуқарога “мефедрон” сотишга келишиб, пулни банк картасига қабул қилган ва моддани Навоий шаҳридаги қаровсиз уйга яшириб қолдирган вақтида ушланган. Шунингдек, Тошкентда ҳам гиёҳвандлик воситалари турли манзилларда — симёғоч таги, бетон ораси ва дарахт тагига яшириб қўйилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар