Италия чемпиони "Ювентус" жамоаси мамлакат Кубоги соҳиби "Милан" билан Италия Суперкубоги учун ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Аввал Жоржо Кьеллини ҳисобни очди. Кейин Бонавентура ҳисобни тенглаштирди.
Асосий ва қўшимча вақтда ҳисоб ўзгармагач, жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. "Футбол лотореяси"да эса миланликлар устун келди.
“Ювентус” – “Милан” 1:1 (1:1, 0:0, 0:0, 0:0)
Пенальтилар серияси – 3:4
Голлар: 1:0 – 18 Кьеллини, 1:1 – 38 Бонавентура.
“Ювентус” – Буффон, Лихтштайнер, Ругани, Кьеллини, Алекс Сандро (Эвра, 33), Хедира, Маркизио, Пьянич (Дибала, 67), Стураро (Лемина, 79), Манджукич, Игуаин.
“Милан” – Доннарумма, Романьоли, Де Шильо, Абате (Антонелли, 102), Палетта, Куцка, Локателли (Пашалич, 74), Бонавентура, Бертолаччи, Сусо, Бакка (Лападула, 102).
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (35), Романьоли (43), Куцка (58), Де Шильо (70), Игуаин (120).