АсосийЖамият

Ўзбекистонда ноқонуний автопойгалар учун жавобгарлик кучайтирилади

Адлия вазирлиги умумий фойдаланишдаги йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

'Ўзбекистонда ноқонуний автопойгалар учун жавобгарлик кучайтирилади'ning rasmi

Вазирлик матбуот хизматига кўра, йўлларда ноқонуний пойгалар ўтказилиши йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлиги ва жамоат тартибига жиддий таҳдид солмоқда.

Бундай ҳолатлар кўпинча оғир йўл-транспорт ҳодисаларига, ҳатто инсонлар ўлимига сабаб бўлиб, аҳоли орасида норозилик ва хавотир уйғотмоқда.

Шу муносабат билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ноқонуний автопойгалар оқибатида юзага келадиган фожеали ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.

Ҳужжат манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилган. Белгиланган тартиб-таомиллардан сўнг у жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар