Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 апрелдаги “9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-139-сон қарори ижроси юзасидан Бош прокуратура, Тошкент шаҳар, Транспорт ва Ҳарбий прокуратуралари томонидан қатор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, 8 май куни Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, шунингдек Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ва Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда Ғалаба боғига ташриф буюрди.
Анъанага мувофиқ, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилиб, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.






