АсосийЖамият

Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради

Uzbelas Performance раҳбари Асадбек Жумаев ижтимоий тармоқларда тарқалган баҳсли интервьюсидан сўнг жамоатчиликдан узр сўради.

'Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, Жумаев интервью монтажини текширмаганини ва вазиятга енгил қарагани учун пушаймонлигини билдирган.

“Ҳар қандай нотўғри хабар учун жазо бор. Ҳаммадан узр сўраймиз”, — деган у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида суд қарори билан Асадбек Жумаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси билан 8,4 млн сўм жаримага тортилган эди.

У интервьюда бошқа шахслар бундай ҳолат учун 15 суткага қамалиши мумкинлигини, ўзи эса жарима билан қутулиб қолганини айтиб, қилган ишидан фахрланишини билдиргани жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар