АсосийЖамият

Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғи Анна Акопян биргаликдаги ҳаётига якун ясаганини маълум қилди.

'Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди'ning rasmi

Никол Пашиняннинг рафиқаси Анна Акопян ижтимоий тармоқдаги видеобаёнотида фуқаролик никоҳи тугаганини, бу ФҲДЁдаги расмий ажрашув эмас, балки биргаликдаги ҳаёт якунланганини англатишини айтди.

У ҳукумат қароргоҳини тарк этиб, ижарага олинган хонадонга кўчаётганини ҳам билдирган.

Бош вазир ҳам саҳифасида пост қолдириб, Анна Акопяндан кечирим сўради ва унинг қарорини ҳурмат қилишини таъкидлади.

Жуфтлик қарийб 30 йил давомида расмий никоҳдан ўтмасдан яшаган ва тўрт нафар фарзандни вояга етказган.

    Бошқа янгиликлар