АсосийЖамият

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашувини диққат билан кузатаётганини билдирди.

'Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда'ning rasmi

Вазирлик барча томонларни вазминликка чақириб, инқирозни халқаро ҳуқуқ ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.

Барча томонларни вазминликка даъват этиб, нафақат ҳарбий-сиёсий, балки гуманитар жиҳатдан олдиндан кўриб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли кескинлашувга сабаб бўладиган кейинги қадамлардан тийилишга чақирамиз.

Вужудга келган инқирозни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, сиёсий-дипломатик воситалар орқали ва ўзаро мақбул мулоқот йўли билан ҳал этиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси минтақавий барқарорлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашнинг изчил тарафдори ва вазиятнинг энг тез фурсатларда нормаллашувидан умидвор бўлиб қолади,— дейилади вазирлик баёнотида.

    Бошқа янгиликлар