АсосийЖамият

Наманганда банк бош юрисконсульти пора билан ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Наманганда банк бош юрисконсульти пора билан ушланди'ning rasmi

Наманган вилоятидаги банклардан бирининг бош юрисконсульти хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний даромад орттиришга урингани фош этилди. У 2021 йилда 16,2 млрд сўм кредит олган, бироқ қарзни ўз вақтида қайтара олмаган хусусий клиника мулкларини аукцион савдоларига чиқаришни 5–6 ойга кечиктириб туриш ҳамда кейинчалик уларни қайтариб бериш масаласини ҳал қилиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида у сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 3 ойда 62 киши иш жойида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 27.04.2026 11:45

    Ўзбекистонда 3 ойда 62 киши иш жойида ҳалок бўлди

    Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

    'Аҳолига 10 сотихдан 250 млн сўм даромад олиш ўргатилмоқда'ning rasmi

    Жамият 27.04.2026 11:37

    Аҳолига 10 сотихдан 250 млн сўм даромад олиш ўргатилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида "Quva Agrostar" корхонаси фаолияти билан танишди.

    'Ўзбекистонликлар май ойида неча кун дам олади?'ning rasmi

    Жамият 27.04.2026 11:13

    Ўзбекистонликлар май ойида неча кун дам олади?

    Май ойида ўзбекистонликларни бир нечта байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари кутмоқда.

    'Туапседа нефть тўкилиш оқибатлари кучаймоқда'ning rasmi

    Жамият 27.04.2026 11:04

    Туапседа нефть тўкилиш оқибатлари кучаймоқда

    Туапсе ҳудудида нефть маҳсулотлари тарқалиши кенгайиб, қутқарувчилар томонидан ифлосланган ҳудудларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

    'Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 27.04.2026 09:13

    Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

    Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови ишга туширилди.

    'Президент Қўқондаги “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди'ning rasmi

    Жамият 27.04.2026 08:28

    Президент Қўқондаги “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Қўқон шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.