"Ўзгидромет" 4–6 июль кунлари кутилayotgan кучли ёмғирлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда сел хавфи кузатилиши эҳтимоли бор:
Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;
Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;
Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;
Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалакудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳри.
"Ўзгидромет" тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли кучли ёмғирлар оқибатида ёмғир сувлари тўпланиши ва айрим жойларда ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам сақланиб қолмоқда.






