АсосийДунё

Хоманаий қандай ўлим топгани очиқланди

Эрон давлат телевидениеси эфирида у ҳақда “Эрон Ислом инқилоби раҳбари шаҳидликка эришди” деган ибора ишлатилди.

'Хоманаий  қандай ўлим топгани очиқланди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трумп эса ўз баёнотида: “Тарихдаги энг ёмон шахслардан бири Хоманаий ўлди”, деган сўзларни айтгани хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган қўшма зарбалар чоғида Теҳрондаги Хоманаий қароргоҳи нишонга олинган. Ҳужум оқибатида унинг қизи, куёви, набираси ва келинларидан бири ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Fars News Agency, Islamic Revolutionary Guard Corps’га яқин манбага таяниб, Хоманаий идорасига алоқадор шахслар орасидан бир неча киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Эрон ҳукумати Олий раҳбар вафоти муносабати билан мамлакат бўйлаб 40 кунлик умуммиллий мотам ва 7 кунлик расмий дам олиш кунларини эълон қилди.

Ҳозирча расмий Теҳрон ва халқаро манбалардан вазият юзасидан қўшимча изоҳлар кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар