Ҳодиса давомида 5 нафар гуруҳ етакчиси ва 84 нафар воситачи аъзо қўлга олинди, шунингдек, 8 та яширин нарколаборатория фош қилинди. Улар орасида психотроп дориларни тарқатганлар 20 нафар, анъанавий наркотиклар билан шуғулланганлар 28 нафар, 41 нафар интернет наркодўконлар орқали синтетик моддаларни тарқатган.
Тезкор тадбирлар натижасида:
41 кг анъанавий наркотик,
100 кгдан ортиқ синтетик моддалар,
1 миллион дозага тенг 200 минг психотроп дори,
2 тоннага яқин прекурсорлар муомаладан олиб қўйилди.
Гуруҳлар ўртача 3 ойдан 10 йилгача фаолият юритган, интернет наркодўконлар эса йил давомида 350 кг синтетик моддаларни тарқатган.
Наркотиклар Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 40 та туман ва шаҳарларда тарқатилган, баъзи моддалар контрабанда орқали Афғонистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан олиб кирилган.
Ҳозирда уюшган наркожиноий гуруҳларни тўлиқ фош этиш ва фаолиятини бартараф қилиш бўйича тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.






