АсосийЖамият

Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.

'Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди'ning rasmi

Бугун, 3 март куни соат 03:26 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасидаги тўрт қаватли уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари соат 03:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 03:40 да тўлиқ бартараф этган. Дастлабки маълумотларга кўра, уйнинг иккинчи қаватидаги хонадонда 10 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар