АсосийЖамият

Андижонда 819 млн сўмлик олтин қуймаларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди

Андижон вилоятида 473 грамм олтин қуймаларни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган она ва қиз божхона постида тўхтатиб қолинди.

'Андижонда 819 млн сўмлик олтин қуймаларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Балиқчи туманида яшовчи 1985 йилда туғилган аёл ва унинг 2006 йилда туғилган қизи қўлга олинди.

Улар умумий баҳоси 819 млн сўмни ташкил этувчи, 7 дона ностандарт шаклдаги жами 473 грамм олтин қуймаларни кийимлари остига яширган ҳолда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона пости орқали Қирғиз Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган вақтида тўхтатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар