АсосийЖамият

Дубай-Тошкент йўналишида йўловчисиз техник рейс амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик сабаб Дубай аэропортидан йўловчи олиб чиқишга рухсат берилмаган.

'Дубай-Тошкент йўналишида йўловчисиз техник рейс амалга оширилди'ning rasmi

Ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник парвоз амалга оширилди. Маълум қилинишича, Дубай—Тошкент йўналишидаги C6358 рейси Centrum Air авиакомпанияси самолёти билан бажарилган.

Авиакомпания матбуот хизмати ҳозирча аэропорт йўловчиларни эвакуация қилиш учун рейсларни амалга оширишга рухсат бермаганини маълум қилди. Қайд этилишича, фақат ҳаво кемаларининг техник парвозларига рухсат берилган.

Яқин Шарқдаги уруш ҳаракатлари туфайли ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабаб қатор авиақатновлар бекор қилинганди.

2 март куни Шавкат Мирзиёев Форс кўрфази давлатларида бўлиб турган ватандошларни ватанга қайтаришни самарали ташкил этиш юзасидан Абдулла Ариповга топшириқ берган. Шунингдек, Жидда—Тошкент йўналишида рейсларни ташкил этиш ишлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар