АсосийДунё

Тиббиёт ОТМларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика таълими тизимини ислоҳ қилишга қаратилган президент фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

'Тиббиёт ОТМларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

Унга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ОТМларида оширилган тўлов-контракт асосида қабулни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳужжатга мувофиқ, бакалавриат, магистратура ва резидентура босқичларида минимал ўтиш баллари белгиланиши режалаштирилган: шифокорлик мутахассисликлари учун — 70 фоиз, ўрта тиббиёт ходимлари учун — 60 фоиз.

Шунингдек, энг кўп тарқалган ва ўлим даражаси юқори бўлган касалликлар бўйича ажратиладиган кредит соатларини ошириш, таълим жараёнига далилларга асосланган тиббиёт ва симуляция марказларида амалий машғулотларни мажбурий жорий этиш кўзда тутилган.

Лойиҳада тор ихтисосликлар бўйича шифокорларни тайёрлаш фақат резидентура ва магистратура орқали амалга оширилиши, қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари ҳамда интернатура орқали ихтисослаштириш амалиётини бекор қилиш таклиф этилган. Лойиҳа муҳокамаси 18 мартга қадар давом этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода терроризмни молиялаштирган ота 10 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:57

    Бухорода терроризмни молиялаштирган ота 10 йилга қамалди

    Суриядаги жангариларга криптовалюта юборган фуқаро суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

    'Саудиядаги энг йирик нефть заводига Исроил зарба бердими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:38

    Саудиядаги энг йирик нефть заводига Исроил зарба бердими?

    Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони нефть объектларни Эрон ҳужумларининг нишонлари қаторига кирмаган.

    'Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:24

    Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди

    Портлаш ортидан кичик ёнғин юз бергани, жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.