Хорватия миллий терма жамоаси афсонаси, ярим ҳимоячи Лука Модрич миллий жамоа сафидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо маълум қилди.
Унинг ёзишича, Португалия — Хорватия учрашувидан сўнг Криштиану Роналду Модричнинг олдига бориб, унга ҳурмат бажо келтирган. Бу эса футболчининг миллий терма жамоадаги сўнгги ўйини бўлган.
“Учрашув якунида Роналду Модричнинг олдига бориб, унга ҳурмат билдирди. Бу унинг миллий жамоадаги сўнгги ўйини эди. Икки афсона. Ҳурмат”, — деб ёзди Романо.
У миллий жамоадаги дебютини 2006 йил март ойида ўтказган бўлиб, шу вақт давомида у 200 та учрашувда иштирок этган ва 27 та гол ҳамда 29 та голли узатмани амалга оширган.
Шу билан бирга, Модрич 200 та ўйин чегарасидан ўтган жаҳон футбол тарихидаги тўртинчи футболчига айланди. Ундан олдин бу натижага Криштиану Роналду, Лионел Месси ва Бадер Ал-Мутава эришган.
Жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасидаги Португалия — Хорватия учрашуви 2:1 ҳисобида португаллар фойдасига якунланди. Торонто шаҳридаги “BMO Field” стадионида ўтказилган баҳсда Модрич тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Роналду эса 68-дақиқада пенальтидан гол урди ва ўйиндан сўнг майдонни тарк этди. Мазкур ўйин Модричнинг Хорватия терма жамоасидаги муҳим тарихий кўрсаткичлари билан ҳам эсда қолди.






