АсосийСПОРТ

Роналду ЖЧ–2026 унинг фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлишини айтди

"Бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим. Ундан завқ олиш керак", — деди Роналду.

'Роналду ЖЧ–2026 унинг фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлишини айтди'ning rasmi

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати унинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

"Бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим. Ундан завқ олиш керак", — деди Роналду.

Унинг таъкидлашича, Испанияга қарши учрашув қандай якунланишидан қатъи назар, ўз қароридан афсусланмайди.

"Минг фоиз. Мен футболни севганим учун ўйнайман. Нима бўлмасин, бахтиёр бўламан. Фаолиятимнинг охиригача албатта ғалаба қозонишим шарт, деган босимни ўзимга юкламайман", — деди португалиялик футболчи.

Маълумот учун, мазкур мусобақа Криштиану Роналду учун фаолиятидаги олтинчи Жаҳон чемпионати ҳисобланади. У Португалия терма жамоаси билан 2016 йилги Европа чемпионати ҳамда 2019 ва 2025 йиллардаги УЕФА Миллатлар лигасида бош совринни қўлга киритган.

Португалия Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Испанияга қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс 6 июль куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар