АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг янги раҳбариятига қарши навбатдаги зарба берилганини маълум қилди. Америка президентининг бу ҳақдаги сўзларини CNN маълум қилди.
Трампнинг айтилишича, бу зарба жуда кучли бўлган ва оқибатлари сезиларли даражада бўлиши мумкин.
АҚШ Президенти бу баёнотни Оқ уйда Германия канцлери Фридрих Мерц билан учрашув чоғида билдирган.
Бугун Эроннинг янги раҳбарияти яна бир зарба олди ва у анча жиддий кўринади, — деган Трамп.
Унинг таъкидлашича, зарба “жуда кучли” бўлган.
Трампнинг фикрича, Эрон учун “энг ёмон сценарий” – аввалгисидан ҳам ёмонроқ шахс ҳокимиятга келиши бўлади
Шунингдек, Трамп Эроннинг жавоб зарбалари ҳақида ҳам фикр билдириб, Яқин Шарқдаги АҚШ иттифоқчилари бўлган давлатларга ҳужум қилинганидан ҳайратда қолганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракатлар “дуч келинаётган ёвузлик даражасини” кўрсатади.
Улар ҳеч бўлмаганда маълум даражада дўстона бўлган ва улар билан муаммоси бўлмаган одамларга зарба бермоқда, — дея қўшимча қилган АҚШ раҳбари.






