Рақобат қўмитаси маълум қилишича, ҳудудий бошқарма томонидан “Фаир теч” ягона ахборот тизими орқали ўтказилган ўрганишларда айрим дорихона ва улгуржи сотувчилар савдо устамаларига амал қилмагани аниқланган.
Текширувлар давомида вилоятдаги 26 та дори воситаларини улгуржи сотувчи субъект референт нархлардан юқори нархда савдо қилгани маълум бўлган.
Натижада жами 497 млн сўмга яқин асоссиз даромад олингани қайд этилиб, Махсус комиссия томонидан мазкур субъектларга нисбатан иш қўзғатилди ҳамда бажарилиши мажбурий кўрсатмалар берилди.






