АсосийЖамият

Доллар курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

'Доллар курси тушди'ning rasmi

Унга кўра:

— доллар 30,05 сўмга пастлаб, 12 179,81 сўм бўлди;

— евро 31,22 сўмга тушиб, 14 139,54 сўм бўлди;

— рубл 0,80 сўмга пастлаб, 156,73 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 12 209,86 сўм бўлганди.

Марказий банк раиси ўринбосари  Нодирбек Очилов Ўзбекистонда сузувчи алмашув курси режими ишлаётганини маълум қилганди.

У алмашув курси валюта биржасида шаклланишига алоҳида урғу бериб, тадбиркорларни курсни регулятор белгилайди деган гапларга ишонмасликка чиқарганди.

    Бошқа янгиликлар