АсосийЖамият

Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди

Тезкор тадбирларда бир неча автомашинадан “Зардекс”, “Регапен” ва гиёҳванд моддалар аниқланди.

'Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди'ning rasmi

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.

Қўқон шаҳрида ўтказилган тадбирда 1983 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Спарк” автомашинаси тўхтатилиб, унинг салонидан 9960 дона “Зардекс” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, Наманган вилояти Поп туманидаги ЙПХ масканида Қувасойлик фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” автомашинаси текширилганда, эшикларининг ички қисмига яширилган 8000 дона “Зардекс” ҳамда 309 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланди.

Бағдод туманида эса “Нексия” автомашинасидан 1691 дона “Регапен” дори воситаси олинган. Яна бир ҳолатда Фарғона туманида икки нафар фуқаро 1274 дона “Регапен” дорисини 56 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251¹, 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Яқин Шарқдан неча нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:31

    Яқин Шарқдан неча нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани айтилди

    Айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлардан амалга оширилган.

    'Ангренда итларни сўйиб келган икки эркак 15 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:47

    Ангренда итларни сўйиб келган икки эркак 15 суткага қамалди

    Улар ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Тайванда талаба 4 кун узлуксиз компьютер ўйнаганидан сўнг вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:33

    Тайванда талаба 4 кун узлуксиз компьютер ўйнаганидан сўнг вафот этди

    Шифокорлар узоқ вақт экран қаршисида ўтириш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

    'Марғилондаги мактабда эркак 5-синф ўқувчиси ва унинг онасини дўппослади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:44

    Марғилондаги мактабда эркак 5-синф ўқувчиси ва унинг онасини дўппослади

    Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Ҳусанов “Ноттингем”га қарши ўйинда захирадан тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    Ҳусанов “Ноттингем”га қарши ўйинда захирадан тушди

    Англия Премьер-лигасининг 29-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ноттингем Форест” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

    'Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг бўш майдондан жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 01:06

    Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг бўш майдондан жасади топилди

    Баликесирда 15 кун қидирилган Дилафрўз Чўлиеванинг ўлими юзасидан бир киши ҳибсга олинди.