АсосийЖамият

Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқини таъминлаш бўйича янги тизим яратилди

Энди барча қонун, фармон ва қарорлар хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатига таъсирини баҳоламай қабул қилинмайди.

'Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқини таъминлаш бўйича янги тизим яратилди'ning rasmi

Яратилган имкониятлар ҳисобига 230 мингга яқин тадбиркор аёллар фаолият юритмоқда, фермер аёллар сони 12 мингдан ошди, олималаримиз эса 6 минг нафардан кўп.

Ўтган йили қизларимиз дунё ареналарида 167 та олтин, 193 та кумуш ва 243 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятлари бўйича халқаро рейтингларда ҳам юқори ўсишни қайд этди: Парламентлараро иттифоқ “Парламентдаги аёллар” рейтингида 36-ўринга, “Гендер тенглик ва бошқарув” индексида 52-ўринга, Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида эса 48-ўринга кўтарилди.

    Бошқа янгиликлар