АсосийЖамият

Доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,72 сўмга кўтарилди ва 12 191,25 сўмни ташкил қилди.

— Евро курси 40,25 сўмга пасайди ва 14 111,37 сўм этиб белгиланди.

— Россия рубли 0,88 сўмга тушди ва 154,20 сўмни ташкил этди.

— Хитой юани 0,94 сўмга пасайди ва 1765,65 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 17 минг 200 сўмга тушди ва 2 млн 78 минг 700 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун 6 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 34 млн 57 минг 510 сўмга тушган ва 859 млн 648 минг 365 сўм этиб белгиланган.

    Бошқа янгиликлар