1

Байрам совғасини танлаш борасида 7 тавсия

СУҒДИЁНА 24.12.2016, 12:50
Теглар: Совға, SUGDIYONA, Янги йил
Байрам совғасини танлаш борасида 7 тавсия

Янги йил оқшомида барчамиз қандайдир мўъжизани кутамиз. Бу узоқ кутилган орзуларимиз ушалиши ёки шунчаки ёқимли совға бўлиши ҳам мумкин. Яєинларингизга мўъжиза улашишни истайсизми? Унда  совға танлаш борасидаги маслаҳатларимиз ишингизни анчайин енгиллаштиради, деган умиддамиз.

1.     Ота-оналаримизга. Тўйдаги суратлари қаерда сақланишини биласизми? Секингина суратлардан бирини олинг-да, катталаштирилган кўринишда қайта ишлатинг. Сўнг чиройли рамкага жойлаб, совға қилишингиз мумкин. Бу уларга ёрқин хотираларни эслатади.

2.     Бувижон ва буважонларга эса кундалик эҳтиёжларига ярайдиган совғалар ёқади, масалан, юмшоқ жун рўмол, уй ичида кийиладиган қулай оёқ кийимлар, девор соатлари.

3.     Аёлингизга. Унутманг, аёл киши ҳам ёш боладек Янги йилда совғалар кутади. Фақат зинҳор уй-рўзғор буюмлари совға қила кўрманг. Яхши атир, дид билан танланган тақинчоқ уларни чин дилдан хурсанд қилолади.  

4.     Эрингизга. Агар турмуш ўртоғингизнинг асосий вақти компьютер олдида ўтса, унга янги клавиатура ёки симсиз ишловчи янги сичқонча совға қилинг. Автоулов  эгасига машинасини безаб турадиган бирор аксессуар танланг.

5.     Болангизга қоғоз қалам беринг-да, Қорбобога xат ёзишни таклиф қилинг. Боланинг мурғак кўнгли қорбобога жуда ишонади ва унга бутун хоҳишларини тўкиб солади. Сиз эcа бу xатни олингда дўконга боринг ва дилбандингиз орзуларини амалга оширинг.

6.     Дугонангиз моҳир пазандами, унда унга янги русумдаги қолиплар ёки пазандалик китобларидан совға қилинг. Шунингдек, гўзаллик воситаларидан истаганингизни танлашингиз ҳам мумкин.

7.     Қолган барча яқинларингизга қўлда ясалган совғалардан ёки шароитингизга қараб ҳар хил буюмлар ҳадя этинг. Агар совға олишга улгурмай қолсангиз ёки айни дамда моддий тарафдан салгина қийинроқ вазият бўлса, сиқилманг, асосийси Янги йил кайфиятини улашиш! Кўп кулинг, байрамдан завқланинг.

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1