АсосийЖамият

Электр ва газ тизимида коррупция: икки ҳудудда ходимлар ушланди

Улар пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш ва қарздорликни “ёпиб бериш”ни ваъда қилган.

'Электр ва газ тизимида коррупция: икки ҳудудда ходимлар ушланди'ning rasmi

Наманган ва Сурхондарё вилоятларида электр ҳамда газ таъминоти соҳаси ходимларининг коррупцион ҳаракатлари тезкор тадбирлар давомида фош этилди. Улар пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш ва қарздорликни “ёпиб бериш”ни ваъда қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда Наманган вилояти Косонсой тумани электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси тадбиркорга тегишли МЧЖ биносига ўрнатилган 50 кВт қувватли қуёш панели учун техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Сурхондарё вилоятида эса “Узунтумангаз” бўлими ходими фуқарога тегишли газ ҳисоблагич носозлиги туфайли юзага келган 23 млн сўм қарздорликни бартараф этиб бериш ва далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўмни учинчи шахс орқали олган вақтида қўлга олинди. Тергов давомида ушбу ишга унинг яна бир ҳамкасби ҳам алоқадор экани аниқланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:26

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

    Каттақўрғон ва Хивада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

    'Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:19

    Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди

    Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

    'Бакуда қўлга олинган қўқонлик табиб Озарбайжондан чиқариб юборилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:47

    Бакуда қўлга олинган қўқонлик табиб Озарбайжондан чиқариб юборилди

    Иқбол Солиевга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, у мамлакатдан чиқариб юборилган.

    'Нью-Йоркда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:30

    Нью-Йоркда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

    АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этди.

    'Тошкентда ўпирилган туннель йўли вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 12.03.2026 14:36

    Тошкентда ўпирилган туннель йўли вақтинча ёпилди

    Темур Малик кўчасининг бир қисми техник ишлар сабаб барча транспорт воситалари учун вақтинча ёпилди.

    'Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши кураш кучайтирилади'ning rasmi

    Жамият 12.03.2026 14:30

    Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши кураш кучайтирилади

    Президент Шавкат Мирзиёевга кибержиноятлар ҳамда ахборот технологиялари орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдим этилди.