2025 йил ёзида Ангрен шаҳрида содир этилган жинсий зўравонлик ишлари бўйича суд ҳукми чиқди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Суд жараёнида 2003–2006 йилда туғилган тўрт шахс 14 ёшли С.Я.га нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айбдор деб топилди. Улар Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддаларига мувофиқ жазога тортилди.
Ҳукмга кўра:
— С.Қ. – 10 йил озодликдан маҳрум қилинди;
—З.У. – 12 йил;
— Д.Ў. – 10,5 йил;
— А.У. – 7,5 йил.
Иш биринчи инстанцияда ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Тарафлар қонунда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти билан Тошкент вилоят судига мурожаат қилиш имконига эга.
Маълумотларга кўра, қизнинг заҳарланиши 2025 йил июлда маълум бўлган ва унинг аҳволи оғирлиги сабабли Ангрен болалар шифохонасида тегишли мутахассислик йўқлиги боис, қизни Тошкентга юбориш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш зарур бўлган. Шунингдек, ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинган.






