АсосийЖамият

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

'Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди'ning rasmi

Кармана тумани ҳокимлиги биносида 9-мактаб ўқитувчилари иштирокида ўтказилган йиғилиш ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги хабарлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрганилаётгани маълум қилинди.

ОАВнинг ёзишича тумандаги 9-мактабга борган ҳоким Шоҳрух Болтаев ўқувчилардан шеър айтишни ва турли саволларга жавоб беришни сўраган. Ўқувчилар жавоб бера олмаган, бундан ғазабланган ҳоким мактабнинг барча ўқитувчиларини автобусга солиб, туман ҳокимлигига олиб келган. Йиғилиш давомида ўқитувчилар қарийб бир соат тик турган. 

Ҳоким мажбурий йиғилиш битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари пастлиги сабабли ўтказилганини билдирган. У шунингдек, таълим сифатини оширишга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган. 

Вазирлик маълумотларига кўра, 2025 йилда Кармана туманидаги 9-мактаб битирувчиларининг 61 фоизи олий таълим муассасаларига қабул қилинган (туман миқёсида 6-ўрин), ўртача балл кўрсаткичи эса 98,7. Шу билан бирга, 39 нафар битирувчилардан 38 нафари миллий ва халқаро сертификатларга эга. 

Хабарда қайд этилишича, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, педагогларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва касбий обрўси давлат ҳимоясида, касбий фаолиятига аралашиш ва касбий фаолият билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланади. 

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги педагогларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касбий мавқе ва обрўни сақлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг педагоглар фаолиятига аралашишини қаттиқ қоралашини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жинсий аъзоларига тилла яшириб чегарадан ўтмоқчи бўлган аёллар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:30

    Жинсий аъзоларига тилла яшириб чегарадан ўтмоқчи бўлган аёллар қўлга тушди

    Тошкент аэропортида 410 грамм тиллани яширинча олиб чиқишга уринган икки аёл ушланди.

    'Икки ҳудудда мансабдорлар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:51

    Икки ҳудудда мансабдорлар пора билан ушланди

    Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси, Қорафалпоғистонда эса ҳокимият вакили пора билан қўлга тушди.

    'Сурхондарёда эркак йўқ Cobalt'ни 15 кишига сотди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Сурхондарёда эркак йўқ Cobalt'ни 15 кишига сотди

    У харидорлардан олдиндан маълум миқдорда пул олиб, пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

    'Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:29

    Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди

    Маълум бўлишича, Chevrolet Malibu русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи мегaфон орқали бошқа ҳайдовчилардан йўлни бўшатишни талаб қилган. У мазкур ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатган.

    'Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:00

    Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди

    Икки вилоятдан 4 киши ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13

    Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

    Элчихона маълумотига кўра, ҳодиса шахсий транспорт воситаси иштирокида содир бўлган.