АсосийЖамият

Солиқ қарзини “ҳал қилиб бериш” учун пул сўраган инспектор ушланди

Тошкент вилояти Бўка туманида солиқ қарздорлигини узайтириб беришни ваъда қилган бош инспектор тезкор тадбирда қўлга олинди.

'Солиқ қарзини “ҳал қилиб бериш” учун пул сўраган инспектор ушланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, туман Солиқ инспекцияси бош инспектори пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига кириб, хўжаликнинг солиқ органлари олдидаги 165,6 млн сўм қарздорлигини вилоят солиқ бошқармасидаги таниши орқали узайтириб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирда у пулни ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар