Хорижий ҳамкорлар билан юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилгани ҳам энг катта ютуқлардан бири бўлгани таъкидланди.
Хусусан, Олмалиқда “Москва пўлат ва қоришмалар институти” университети филиали (“МИСиС”), Олмалиқ техника институти, Тошкент шаҳрида Геология фанлари университети (Ухан геология университети билан ҳамкорликда) ҳамда Италиянинг Пиза университети филиали ташкил қилинди.
Навоий кончилик технологиялари университетида ҳам Россия, Канада, АҚШ, Франсия ва Чилининг илғор олийгоҳлари билан қўшма дастурлар йўлга қўйилди.
Ушбу олийгоҳларда йилига 2,5 мингга яқин тор соҳа мутахассислари тайёрланмоқда.
Натижада илгари қимматбаҳо ва рангли металлар асосан хомашё шаклида экспорт қилинган бўлса, бугун йилига 100 минг тонна мис ўзимизда қайта ишланиб, юқори қийматли маҳсулот яратилмоқда, қисқа муддатда заргарлик саноатида ишлаб чиқариш 3,3 карра ўсиб, 13 триллион сўмдан ошди.






