АсосийЖамият

50 куб метр газ учун имтиёзли нарх март ойи охиригача узайтирилди — Энергетика вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, президентнинг қарорларига асосан эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.

'50 куб метр газ учун имтиёзли нарх март ойи охиригача узайтирилди — Энергетика вазирлиги'ning rasmi

“Ўзгидромет” жорий йилнинг 16-20 март кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +22°С гача, кечаси +10°С бўлиши эълон қилинди.

Шу муносабат билан, бугун, 16 мартдан бошлаб 1 ноябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1 октябргача) “базавий меъёр” амал қилади.

Март ойи учун муҳим эслатма: Бир ойлик 500 куб метр базавий меъёр ойнинг биринчи ярми учун (1-15 март кунлари) тенг улушларда (пропорционал) тақсимланганда 250 куб метрни ташкил этади. Бир ойлик 100 куб метр базавий меъёр ойнинг иккинчи ярми учун (16-31 март кунлари) тенг улусҳларда (пропорционал) тақсимланганда 50 куб метрни ташкил этади ва мана шу 50 куб метр газ учун ҳам аҳоли истеъмолчилари базавий меъёр доирасида, яъни 1800 сўмдан эмас, 1000 сўмдан тўлов амалга оширадилар.

Табиий газ истеъмолидаги барча ҳисоб-китоблар бўйича келиб тушаётган мурожаатларга “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари тушунтиришлар беради.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг қарорларига асосан эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.

Жумладан, компенсация миқдори:

— Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;

— Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада маст ҳолатда жанжал қилган аёллар жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Фарғонада маст ҳолатда жанжал қилган аёллар жавобгарликка тортилди

    ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган икки нафар аёлга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

    'Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатм қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:36

    Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатм қилинади

    Бугун, 16 март куни мамлакат бўйлаб бир вақтнинг ўзида Қуръон хатмона маросимлари ўтказилади.

    'Олмалиқда қиймати 2,7 млрд долларлик 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:56

    Олмалиқда қиймати 2,7 млрд долларлик 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди

    Фабрика бўйича тўлиқ маълумотни Darakchi.uz’нинг YouTube қанилида қўришингиз мумкин.

    'Қорақалпоғистонда мансабдор пор билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Қорақалпоғистонда мансабдор пор билан ушланди

    Мансабдор шахс сўралган маблағини олаётган вақтида тезкор тадбирда ушланган.

    'Қозоғистонда 15 март Конституция куни сифатида белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:41

    Қозоғистонда 15 март Конституция куни сифатида белгиланди

    Президент Тоқаев ёшлар билан учрашувда янги Конституциянинг аҳамиятини таъкидлаб, республика фуқароларига табрик билдирди.

    '“Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларида 45 миллион тонна мис, 5 минг тоннадан зиёд олтин захираси борлиги таъкидланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:01

    “Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларида 45 миллион тонна мис, 5 минг тоннадан зиёд олтин захираси борлиги таъкидланди

    Барча технологик жараёнлар рақамлаштирилиб, сунъий интеллект асосида ягона бошқарув тизимига уланади.