АсосийЖамият

Қозоғистонда 15 март Конституция куни сифатида белгиланди

Президент Тоқаев ёшлар билан учрашувда янги Конституциянинг аҳамиятини таъкидлаб, республика фуқароларига табрик билдирди.

'Қозоғистонда 15 март Конституция куни сифатида белгиланди'ning rasmi

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилишича, эндиликда 15 март – Конституция куни сифатида нишонланади. У ёшларга мўлжалланган янгиланган Асосий қонунда волонтёрлик, фан, инновациялар ва сунъий интеллект каби муҳим тушунчалар киритилганини таъкидлади.

Тоқаев шунингдек, республика референдумида фуқароларнинг янги Конституцияни қўллаб-қувватлаганини эътироф этди ва бу тарихи воқеа бўлганини таъкидлади. “Халқимиз овоз бериш орқали мамлакат тақдири ва келгуси йўлини белгилади. Бу – умумий ютуғимиз”, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги Конституция 86,7 фоиз овоз билан тасдиқланган ва ундан сўнг Қозоғистоннинг яқин қўшниси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам телефон орқали Тоқаевни самимий табриклаган эди.

    Бошқа янгиликлар