АсосийЖамият

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатм қилинади

Бугун, 16 март куни мамлакат бўйлаб бир вақтнинг ўзида Қуръон хатмона маросимлари ўтказилади.

'Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатм қилинади'ning rasmi

Мусулмонлар идораси матбуот хизматининг маълумотига кўра, 27 кун давомида 1765 та масжидда қорилар томонидан Қуръони карим хатмонлари ўқилади.

Ҳар бир масжидда хатмонадан сўнг дуолар қилинади, ва маросимлар мамлакат бўйлаб синхрон тарзда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон ойи муносабати билан 1 762 та масжидда хатмона маросимлари ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар