АсосийЖамият

Андижонда аёлни “самосуд” қилиб, сочларини олишди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

'Андижонда аёлни “самосуд” қилиб, сочларини олишди'ning rasmi

Рашк туфайли содир бўлган ҳолатда 27 ёшли аёл бошқа бир аёлни эркига хилоф равишда овлоқ жойга олиб бордириб, сочларини олдирган. Ҳодиса бўйича беш нафар шахс ушланган.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида бир аёлга нисбатан қилинган таҳқирли ва шафқатсиз ҳаракатлар акс этган видео тарқалиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Андижон вилояти ички ишлар органлари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида аниқланишича, 1991 йилда туғилган аёл 1998 йилда туғилган бошқа бир аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлиб юрганликда гумон қилиб, ундан қасд олишни режалаштирган.

Маълум қилинишича, 2025 йил 23 декабрь куни у даволаниб ётган шифохонага таниш аёллар орқали 1998 йилда туғилган аёлни чақиртириб, уни турли ножўя ҳаракатлар билан таҳқирлаган ва бу жараённи видеога олдирган.

Шундан сўнг гумонланувчи аёл яна икки нафар таниш эркакни чақириб, жабрланувчини овлоқ жойга олиб бориб, сочларини олиб ташлашни буюрган. Оқибатда аёл беш нафар шахс томонидан мажбурий равишда автомашинага ўтқазилиб, Андижон туманидаги хилват ҳудудга олиб борилган ва у ерда унинг сочлари машинка ёрдамида олиб ташланган.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур жараён видеотасвирга олинган ва кейинчалик ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи беш нафар шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:55

    Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

    18-19-март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел оқимлари юзага келиши мумкин.

    'Жиззахда ИЖҚКД катта тезкор вакили пора олиб қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:23

    Жиззахда ИЖҚКД катта тезкор вакили пора олиб қўлга тушди

    У интерактив доскаларни давлат муассасасига қиммат нархда сотишга ёрдам бериш эвазига тадбиркордан 85 млн сўм талаб қилганликда гумонланмоқда.

    'Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:36

    Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

    Ҳодиса Ҳамид Олимжон кўчасидаги хонадонлардан бирида юз берган.

    'Фарғонада маст ҳолатда жанжал қилган аёллар жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Фарғонада маст ҳолатда жанжал қилган аёллар жавобгарликка тортилди

    ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган икки нафар аёлга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

    'Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатм қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:36

    Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатм қилинади

    Бугун, 16 март куни мамлакат бўйлаб бир вақтнинг ўзида Қуръон хатмона маросимлари ўтказилади.

    'Олмалиқда қиймати 2,7 млрд долларлик 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:56

    Олмалиқда қиймати 2,7 млрд долларлик 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди

    Фабрика бўйича тўлиқ маълумотни Darakchi.uz’нинг YouTube қанилида қўришингиз мумкин.