АсосийЖамият

Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан қулаб тушди

Измир шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик аёл кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан тушиб кетиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

'Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан қулаб тушди'ning rasmi

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли Севдора Ҳакимжонова кўп қаватли турар жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Намангандан бўлган аёл Измирда яшаб келаётган вақтда мазкур ҳодиса юз берган. Ҳозирда у давлат шифохонасида даволанмоқда бўлиб, шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.

Аниқланишича, у Туркия фуқароси билан имом никоҳи асосида турмуш қурган, аммо никоҳ расмий равишда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилгани айтилмоқда. Кейинчалик улар Измирга келиб, эркакнинг яқин қариндошлари билан бир хонадонда яшаб келган.

Маълум қилинишича, турмуш ўртоғи ҳам Севдора Ҳакимжонова каби эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахс ҳисобланади.

Ҳодиса юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноий иш қўзғатилиб, барча ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган материаллар прокуратура томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси вазият назоратга олинганини, аёлнинг саломатлиги ва тергов жараёнлари бўйича турк томони билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилаётганини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда қидирувдаги эркак аёллар кийимида қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:36

    Қашқадарёда қидирувдаги эркак аёллар кийимида қўлга олинди

    Қашқадарёда 26 ёшли қидирувдаги эркак қўлга тушмаслик учун аёллар кийимини кийиб юргани аниқланди.

    'Ангренда ҳалок бўлган болани итлар ғажиб ўлдирмаганми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:28

    Ангренда ҳалок бўлган болани итлар ғажиб ўлдирмаганми?

    Айримлар ҳодисага дайди итлар сабаб бўлганини айтса, бошқалар бахтсиз ҳодиса туфайли ёш боланинг ҳаёти ўлим билан якун топгани билдирилмоқда.

    'Тошкентда ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:07

    Тошкентда ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди

    Тошкент шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими хусусий клиника раҳбаридан пул олиб, ваъдасини бажармаган вақтида ушланди.

    'Жиззахда ҳайдовчи эшакни юк машинасига боғлаб судради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:08

    Жиззахда ҳайдовчи эшакни юк машинасига боғлаб судради

    Зарафшон туманида ҳайдовчи эшакни юк машинаси орқасига боғлаб, бир неча юз метргача судраб боргани акс этган видео тарқалди.

    'Тошкентда Telegram орқали наркотик сотган “наркомагазин” фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Тошкентда Telegram орқали наркотик сотган “наркомагазин” фош этилди

    Пойтахтда наркотик ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган Telegram-бот фаолиятига чек қўйилди.