АсосийЖамият

АҚШ Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини кечиктиришни сўради

АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашувини Эрондаги ҳарбий операцияни назорат қилиш сабабли бир ойга қолдиришни сўради.

'АҚШ Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини кечиктиришни сўради'ning rasmi

Трампнинг Хитойга ташрифи 31 март – 2 апрель кунларига режалаштирилган эди. “Биз уни тахминан бир ойга кечиктиришни сўрадик”, дейди Трамп журналистларга.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левиттнинг маълум қилишича, учрашувни кўчириш Трампнинг Эрондаги ҳарбий операцияни назорат қилишга бўлган биринчи даражали вазифаси билан боғлиқ. Президент Хитойга ташрифни интизорлик билан кутмоқда, аммо саналар ўзгариши мумкин.

Қайд этилишича, Трамп кеча Пекинни Ҳормуз бўғози орқали нефть етказиб бериш масаласида Вашингтонга ёрдам беришга чақирди. Америка етакчиси Хитой, Буюк Британия, Франция, Япония ва Жанубий Кореядан ушбу стратегик сув йўлида патруллик қилиш учун ҳарбий кемалар юборишни сўраган эди.

    Бошқа янгиликлар