АсосийЖамият

Ларижоний ўлимидан кейин Эронда вазият қандай?

Исроил разведка маълумотлари асосида Эрон махсус хизматлари ва ҳарбийлари жойлашган объектларга зарба бермоқда.

'Ларижоний ўлимидан кейин Эронда вазият қандай?'ning rasmi

Эрон расмийлари Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний ҳалок бўлганидан кейин ўз хавфсизлигидан янада кўпроқ хавотир ола бошлаган. Бу ҳақда “The New York Times” нашри маълум қилди. 

Унга кўра, бошқа расмийлар бир-бирига қўнғироқ қилиб, навбатдаги нишон ким бўлиши мумкинлиги ҳақида савол бермоқда. Иккинчи манбанинг айтишича, Эрон ичида ҳамма Исроил барча раҳбарлар йўқ қилинмагунча ва амалдаги тузум ағдарилмагунча тўхтамаслиги мумкин, — деган хавотирда.

ОАВ маълумотига кўра, Исроил разведкаси айрим қўмондонларга қўнғироқ қилиб, уларнинг исмларини тилга олган ҳолда, агар эҳтимолий қўзғолон вақтида четда қолишса, ўзлари ва оилаларига таҳдид қилган. Нашр Эрон полициясининг юқори лавозимли амалдорларидан бири билан “Моссад” разведка ходими ўртасидаги суҳбатдан парчани ҳам келтиради.

Нашрнинг ёзишича, Теҳронда хавфсизлик кучлари ходимлари турар жой биноларига кўчирилмоқда, у ерда яшовчилар эса эҳтимолий зарбалардан сақланиш учун эвакуация қилинмоқда.

Манбаларга кўра, Исроил разведка маълумотлари асосида Эрон махсус хизматлари ва ҳарбийлари жойлашган объектларга зарба бермоқда.

Ларижоний қандай ўлдирилди?

Кеча, 17 март куни Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац Али Ларижоний тунги ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Кейинчалик бу хабарни Теҳрон ҳам тасдиқлади.

Ларижоний билан бирга унинг ўғли, ўринбосари ва қўриқчилари ҳам ҳалок бўлган. Бундан ташқари, “Басиж” халқ лашкари қўмондони, генерал-майор Ғуломризо Сулаймоний ҳам зарба қурбони бўлган.

Америка Қўшма Штатлари ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти бошланганидан бери Эрон раҳбариятининг кўплаб юқори мартабали вакиллари ҳалок бўлган. Улар орасида олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳам бор.

Янги Олий раҳбар этиб унинг ўғли Мужтабо Хоманаий тайинланган, бироқ у сайланганидан бери жамоатчиликка кўринмаган. Теҳрон унинг жароҳат олганини тасдиқлаган.

Ўз баёнотида Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар учун қасос олишдан воз кечилмаслигини билдирган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон Тель-Авив марказидаги темир йўл станциясига ракета зарбаси берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:02

    Эрон Тель-Авив марказидаги темир йўл станциясига ракета зарбаси берди

    Бугун, 18 март куни Эрон томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида Тель-Авивдаги “Савидор” темир йўл станциясида шикастлар юз берди.

    'Президент Самарқандда замонавий электробуслар ва автосаройни кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:39

    Президент Самарқандда замонавий электробуслар ва автосаройни кўздан кечирди

    Шунингдек, давлат раҳбари шаҳарнинг Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннелни ҳам кўздан кечирди.

    'Сенегал чемпионликдан маҳрум этилган қарор устидан CAS’га шикоят қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    Сенегал чемпионликдан маҳрум этилган қарор устидан CAS’га шикоят қилди

    Африка кубогида чемпионликдан маҳрум этилган Сенегал футбол федерацияси қарорни адолатсиз деб баҳолаб, халқаро судга мурожаат қилди.

    'Президент Самарқанддаги Ёшлар креатив паркини кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Президент Самарқанддаги Ёшлар креатив паркини кўздан кечирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида Ёшлар креатив парки ва унда яратилган имкониятлар билан танишди.

    'Давлат грантида ўқиганлар учун 3 йиллик ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:52

    Давлат грантида ўқиганлар учун 3 йиллик ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистонда давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчилар учун белгиланган камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

    'Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:29

    Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирди

    Инфляция босими сақланиб қолаётгани фонида пул-кредит сиёсати қатъий ҳолда ушлаб турилди.