АсосийЖамият

Эрон Тель-Авив марказидаги темир йўл станциясига ракета зарбаси берди

Зарба кассетали ўқ-дорилар билан амалга оширилган ва Тель-Авив ҳамда қўшни Рамат-Ган шаҳарларида турли тураржой биноларига ҳам таъсир кўрсатган.

'Эрон Тель-Авив марказидаги темир йўл станциясига ракета зарбаси берди'ning rasmi

Ҳужум натижасида вокзал ва платформа шикастланди, йўлларда турган поездга ҳам зарар етди.Камида икки киши оғир жароҳат олган.

Зарба кассетали ўқ-дорилар билан амалга оширилган ва Тель-Авив ҳамда қўшни Рамат-Ган шаҳарларида турли тураржой биноларига ҳам таъсир кўрсатган.

“Холон Жанкшен” станцияси ҳудудида ракета парчалари тушиши хавфи туфайли пойтахт ва Ришон-ле-Цион орасидаги поезд ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Эрон ҳужуми собиқ Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижонийнинг ҳалок бўлишига жавоб сифатида амалга оширилгани маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар