АсосийЖамият

Термизда “картошка” кўринишида 72 кг наркотик топилди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида 2001 йилда туғилган фуқаронинг “MAN” юк машинаси чегарадан ўтаётганда текширилган.

'Термизда “картошка” кўринишида 72 кг наркотик топилди'ning rasmi

Юкхонадан картошка кўринишида ясалган 222 дона бўлак, жами 72,3 кг “гашиш” моддаси топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, модда Россияга олиб кетилаётган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаролар шундай ҳолатларни ДХХ 1520 қисқа рақамига хабар бериши мумкин.

    Бошқа янгиликлар