АсосийЖамият

Ливан Эрон элчисини “персона нон грата” деб эълон қилди

Ливан расмийлари Эроннинг Байрутдаги элчисини мамлакатдан чиқаришга қарор қилди. Дипломатга мамлакатни тарк этиш учун бир неча кун муҳлат берилган.

'Ливан Эрон элчисини “персона нон грата” деб эълон қилди'ning rasmi

Ливан Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Байрутдаги элчиси Муҳаммад Ризо Шайбоний аккредитациясини бекор қилиб, уни “персона нон грата” деб эълон қилди. Расмий баёнотга кўра, у ҳафта охирига қадар мамлакатни тарк этиши шарт.

Маълум қилинишича, ушбу қарор Эрон томони дипломатик муносабатлар қоидаларини бузгани ҳақидаги баҳолар фонида қабул қилинган. Шу билан бирга, Ливан ўзининг Теҳрондаги элчисини ҳам маслаҳатлашувлар учун чақириб олган.

Бундан ташқари, Ливан ТИВ Бирлашган Араб Амирликларига қарши эҳтимолий “террорчилик фитнаси”ни қоралаб, унда “Ҳизбуллоҳ” иштирок этганини танқид қилган.

    Бошқа янгиликлар