АсосийЖАМИЯТ

Нукуслик 11 ёшли бола Ўзбекистон – Португалия ўйинида расмий тўпни майдонга олиб чиқди

Учрашув 23 июнь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтди.

'Нукуслик 11 ёшли бола Ўзбекистон – Португалия ўйинида расмий тўпни майдонга олиб чиқди'ning rasmi

Нукуслик 11 ёшли Жаҳонгир Содиқов Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳси олдидан расмий ўйин тўпини майдонга олиб чиқди.

Учрашув 23 июнь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтди. Ўйин бошланишидан олдин Жаҳонгир FIFAнинг расмий ўйин тўпи билан майдонга чиқиш шарафига муяссар бўлди.

Қайд этилишича, у мазкур имкониятни Kia ва FIFA World Cup 2026 ҳамкорлигида ташкил этилган болалар танловида ғолиб чиққанидан сўнг қўлга киритган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги илк иштироки доирасида бўлиб ўтган мазкур баҳс нафақат футболчилар, балки ёш мухлислар учун ҳам унутилмас воқеага айланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ашраф Хўжаев Эфиопияда расман элчилик фаолиятини бошлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:55

    Ашраф Хўжаев Эфиопияда расман элчилик фаолиятини бошлади

    Ашраф Хўжаев Эфиопия Президенти Тайе Атске-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди.

    'Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:18

    Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:07

    Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди

    Айни пайтда Ўзбекистон расмий идоралари мазкур масала юзасидан баёнот бермаган.

    'Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:03

    Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

    Mазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

    'Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 23.06.2026 16:31

    Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида III Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    'Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 23.06.2026 16:11

    Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Учрашув олдидан Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия терма жамоасининг асосий таркиби маълум қилинди.