АсосийДунё

Покистон ва Афғонистон чегарасида яна отишма бошланди

Вақтинчалик сулҳ муддати тугагач, икки давлат чегарасида ҳарбий ҳаракатлар қайта авж олди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар бор.

'Покистон ва Афғонистон чегарасида яна отишма бошланди'ning rasmi

Афғон расмийларига кўра, сулҳ якунлангач Покистон ҳарбийлари Кунар вилоятининг Нарай ва Саркано туманларига ўнлаб снарядлар йўллаган.

Натижада икки нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, саккиз киши жароҳат олган.

Афғонистон чегара қўшинлари жавоб ўқи очиб, Покистоннинг учта ҳарбий пости йўқ қилингани ва бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилди. Покистон томони ҳозирча бу маълумотларга изоҳ бермади.

    Бошқа янгиликлар