1

Янги йилни кутиб олишга тайёрмисиз?

СУҒДИЁНА 27.12.2016, 09:48
Теглар: SUGDIYONA, Янги йил
Янги  йилни кутиб олишга тайёрмисиз?

Кириб келаётган 2017 йил дунё бўйича «Оловли товуқ» номи билан эътироф қилиниб,  арча ўйинчоқлари, безаклар ва байрам дастурхонида ёрқин, кўзни қамаштирувчи ранглар уйғунлиги акс этиши айтилмоқда. Бордию байрамга тайёргарликни эндигина бошлаётган бўлсангиз,  маслаҳатларимиз асқотишига ишонамиз.

 

Арча безатамиз!

Байрам «маликаси» бу йил бор чиройида намоён бўлиши лозим. Товуқ йилига мос тарзда арча ўйинчоқларининг қизил, ялтироқ, тўқ пушти ва олов ранглиларини танлаймиз. Зарлар ҳам товланувчи ялтироқ шокилдаларга бой бўлсин. Яқинларингиз учун байрам совғасини арча ўйинчоқлари орасига яшириб қўйишингиз мумкин. Шоколад, конфет ва мармеладларнинг осилма иплиларини танлаб, улардан ҳам арча безаги сифатида фойдаланинг. Ҳа-я, сал қолса унутай дебмиз, бу йил сунъий арчанинг оқ ва қизил барглилари урф бўлган. Хамёнингизга оғирлиқ қилмаса, сотиб олишингиз мумкин.

 

Шарларни бўяймиз!

Бу йилги байрамда оддий шарлардан фойдаланмаймиз. Аниқроғи рангли шарларни камайтириб, кўпроқ тилла ранглиларини кўпайтирамиз. Бордию тайёр ялтироқ шарлардан харид қилмаган бўлсангиз, қўлингизда бор тўпламдаги оқ ранглиларини ажратиб олинг-да, ялтироқ бўёқ ёки товланувчи соч лакидан сепиб ишлов беринг. Шиширилган шарларни хона бурчаклари, зина ушлагичларига илиб чиқишингиз мумкин. Рангли шарларга узун тасмаларни боғлаб, уларга тўлқинсимон шакл беринг. Сўнг шифтга илиб чиқинг. 40-50 та шар билан жуда ажойиб кўриниш ҳосил бўлади.

 

Чамбаракларга нима дейсиз?

Байрам  совғалари сотилаётган расталарни айлансангиз, қизил ва тилларанг арча ўйинчоқлари билан безатилган чамбаракларни кўрасиз. Бундай чамбаракларни эшикнинг кириш қисми ёки эшикнинг олди тарафига илиб қўйишингиз мумкин.

 

Романтик кайфият истасангиз...

Арчали кичик ҳалқаларнинг бир нечтасини жовон ёки байрам дастурхоннинг ўртасига жойлаштиринг. Сўнг халқа ичига қизил рангли шамларни қўйиб чиқинг. Соат  миллари 00:00 га яқинлашганида чироқни ўчириб, шамларни ёқиб қўясиз. Сеҳрли оқшом ва  романтик кайфият!

 

Болалар хонасини унутмадингиз-а?

Оддий оқ қоғоздан қорпарчалар қирқиб олинг-да, болалар хонасининг дераза ва деворларини безатинг. Хоҳласангиз бир нечта қорпарчани тасмага боғлаб, қандилга илиб қўйишингиз мумкин. Бу ҳам жуда чиройли кўринади.

 

Қизил, яшил, сариқ...

Уй дизайнини тугатганингиздан сўнг ҳовли (агар кўп қаватли уйда яшасангиз поьезд ёки уйнинг олд қисми) га ўтинг. Узунлиги 4-6 метрлик рангли чироқлар ёрдамида ҳовлидаги дарахтларни безатинг. Тунда чироқларни ишга туширсангиз эртакона манзарани кўрасиз.

 

Байрам дастурхони!

Оловли товуқ йилида дастурхон матоси тилла рангда бўлиши айтилмоқда. Оқ рангли дастурхон устидан тилла ранглигини солиб, идишларни жойлаштиришингиз мумкин. Кириб келаётган йилга мослаб, қадаҳларнинг ҳам тилла ранг безаклисини танлаймиз. Бордию бунинг имкони бўлмаса, қадаҳларга тилла тасмани боғлаб қўйсангиз ҳам бўлади. Дастурхонда ранглар уйғунлиги бўлишига диққат қилинг.

Оддийликдан қочинг!

Бу йил анъанавий одатлардан узоқлашинг. Масалан, дастурхон безашда қўлсочиқларини турли шаклларда тахланг. Устма-уст қилиб, арча шаклини ҳосил қилинг. Узун фужер ичига ўралган сочиқни солсангиз ҳам бўлади. Ёки санчқи ва қошиқни сочиқ ичига ўраб, бир учини чиқариб қўйинг.

 

Юлдуз тайёрлади

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1