Давлат хавфсизлик хизмати ва тегишли идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик ҳолати аниқланди.
1992 йилда туғилган аёл МЧЖнинг 376,6 млн сўм солиқ қарзини "танишлари орқали" бартараф қилиб беришни ваъда қилиб, 20 млн сўм олган вақтида ушланди.
Текширув давомида ушбу ноқонуний ишга Чуст тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори ҳам алоқадор экани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






