АсосийСПОРТ

Эрон терма жамоасига АҚШ визалари берилди

Жамоа Америка стадионларида бўлиб ўтадиган ҳар бир ўйинга Эрон авиакомпаниясининг рейслари орқали бориб-келади.

'Эрон терма жамоасига АҚШ визалари берилди'ning rasmi

Вашингтон Эрон миллий терма жамоаси футболчиларига Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШ визалари берилганини тасдиқлади. Бу қарор мусобақанинг Лос-Анжелесдаги илк ўйинига 10 кун қолганида қабул қилинган. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Эрон терма жамоаси турнир давомида Мексиканинг Тихуана шаҳрида истиқомат қилади.  Бироқ жамоа гуруҳ босқичидаги учта ўйинини АҚШда ўтказади.

Шу билан бирга, Америка стадионларида бўлиб ўтадиган ҳар бир ўйинга Iran Air авиакомпаниясининг рейслари орқали бориб-келади.

Эрон оммавий ахборот воситалари жамоа билан бирга сафар қилаётган айрим мураббийлар ва техник ходимларга ҳали ҳам виза берилмаганини хабар қилмоқда. Бу эса терма жамоанинг тайёргарлик жараёнига таъсир қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ҳозирча вазият юзасидан АҚШ томонидан қўшимча изоҳ берилмаган.

    Бошқа янгиликлар