АсосийЖАМИЯТ

Жиззах йўлида юк автомобили ёниб кетди

Бу ҳақда Жиззах вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

'Жиззах йўлида юк автомобили ёниб кетди'ning rasmi

Жиззах вилоятида M-39 халқаро автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани “Хонимқўрғон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 1027-километрида юк автомобилида ёнғин содир бўлди.

Вилоят ФВБ маълумотига кўра, ҳодиса 6 июнь куни соат 06:39 да қайд этилган. Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган юк автомашинасида ёнғин чиққанлиги ҳақида хизматларга хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:10 да етиб борган ва олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 07:48 да тўлиқ ўчирилган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар