АсосийЖамият

Сирдарёлик йигит Телеграмда вирус тарқатиб, 2 млрддан ортиқ маблағ ўғирлади

Телеграм орқали тарқатилган вирус иловалар ёрдамида одамларни чув туширган йигит қўлга олинди.

'Сирдарёлик йигит Телеграмда вирус тарқатиб, 2 млрддан ортиқ маблағ ўғирлади'ning rasmi

Телеграм орқали тарқатилган вирусли иловалар ёрдамида юзлаб фуқароларнинг банк карталаридан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Кармана туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғининг банк картасидан 22 млн сўм маблағ номаълум тарзда ечиб олингани юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида жиноят ортида турган шахс аниқланган.

Аниқланишича, 2004-йилда туғилган, Сирдарёда яшовчи фуқаро Пайнет орқали даромад топиш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, турли ҳудудлардан 9 нафар шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказган. У ушбу шахсларнинг аккаунтларидан фойдаланиб, АПК вирусли илова орқали фуқароларнинг телефонларига зарарли дастур юборган ва банк карталаридаги маблағларни ечиб олган.

Тезкор тадбирлар давомида Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан гумонланувчи қўлга олиниб, у томонидан содир этилган 121 та кибержиноят фош этилди. Маълум бўлишича, у Телеграм орқали тарқатилган вирусли иловалар ёрдамида жами 201 нафар фуқародан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилган.

Қайд этилишича, жиноятчи ҳар бир транзакциядан 5–7 фоиз миқдорида улуш олиб, қўлга киритилган маблағларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳарорат 30 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:09

    Бугун ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

    “Ўзгидромет” 28 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Навоийда ёлғон ахборот тарқатган блогер жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 27.03.2026 13:49

    Навоийда ёлғон ахборот тарқатган блогер жаримага тортилди

    Навоий вилоятида ижтимоий тармоқларда асоссиз маълумот тарқатган блогер маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 27.03.2026 11:48

    Доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    '“Медиа ҳафталик”: мамлакатимизда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси старт олмоқда'ning rasmi

    Жамият 27.03.2026 11:25

    “Медиа ҳафталик”: мамлакатимизда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси старт олмоқда

    Глобал ахборот маконидаги шиддатли ўзгаришлар, ижтимоий тармоқлар ва сунъий интеллектнинг ривожланиши, фейк хабарлар оқими медиа соҳаси вакилларидан мутлақо янгича ёндашувларни талаб этмоқда.

    'Жиззахда қизларни фоҳишаликка ундаган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 27.03.2026 08:21

    Жиззахда қизларни фоҳишаликка ундаган шахс қўлга олинди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

    'Сергелида нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

    Жамият 27.03.2026 04:43

    Сергелида нарколаборатория фош этилди

    Тошкент шаҳрининг Сергели туманида гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган яширин лаборатория аниқланди.