1

Янги йил базмига тайёргарлик: соч турмагидан то либос рангигача...

СУҒДИЁНА 27.12.2016, 10:18
Теглар: Актёр, Гўзаллик, SUGDIYONA, Янги йил
Янги йил базмига тайёргарлик: соч турмагидан то либос рангигача...

Ҳар бир аёлни байрам базмида қандай кўринишда намоён бўлиш ҳақидаги ширин ташвишлар қамраб олади. Бу масалада сизга кўмак бериш учун байрам ва кундалик ҳаётда асқотиши мумкин бўлган тавсиялар билан танишишингиз мумкин.

Хўш, уй шароитида 15 дақиқада соч турмаклаш мумкинми? 2017 йилда қандай рангдаги либослар урф бўлади? Кириб келаётган йил қайси рангларни “хуш кўради”? Шу каби саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Аёллар ўзларига доимо эътиборли бўлишлари лозим. Байрам кунлари эса бу эътибор икки баробар кучайиши керак. Бугун эътиборингизга уйда, мутахассис кўмагисиз қилиш мумкин бўлган соч турмагини ҳавола этамиз.

Бунинг учун бизга “невидимка”лар ва соч учун лак керак бўлди.

  1. Бу турмак учун сочни яхшилаб қуритиш шарт. Нам сочда турмак узоқ вақт сақланмайди.
  2. Соч тенг тўрт қисмга бўлинади.
  3. Ҳар бир қисм соч “дазмоли” ёки “плойка” ёрдамида қулоққача бўлган узунликда жингалак қилинади. Сочнинг тепа қисми жингалак қилинмайди. Бу “инглизча”  услуб дейилади ва бу турмакда сочга умуман ҳажм берилмайди.
  4. Тўртта қисм ҳам жингалак бўлгандан сўнг сочнинг олд қисмини орқасидан ажратиб оламиз.
  5. Сўнгра сочнинг орқа томонидаги бўлаги ташқи томонга қайтарган ҳолда тугун шаклига келтирилади ва “невидимка” ёрдамида маҳкамланади.
  6. Олд томондаги сочни эса қулоқни ёпган ҳолда орқадаги тугунга қўшамиз.
  7. Умумий куринишда орқадаги тугуннинг устки қисми тартибсиз жингалак ҳолатида бўлади.
  8. Бундай услубдаги соч турмагида турли аксессуарлардан фойдаланиш мумкин

 

Фойдали маслаҳатлар

  • 2017 йилда сочни ҳажмсиз турмаклаш урфда бўлади.
  •  Сочнинг калта ёки узунлиги урфга эмас, ҳар бир аёлнинг юз тузилишига боғлиқ. Масалан, юзи думалоқ шаклда бўлганларга “карэ” тавсия этилмайди. Бундан юз тузилишидаги аёлларга узун сочлар кўпроқ ярашади.
  • Юзи овал шаклда бўлган аёллар сочларини турли узунликдаги турмаклар билан сийлашлари мумкин.
  • 40 ёшдан ошган аёлларга калта сочлар тавсия этилади. Калта сочлар ўрта ёшдаги аёлларга латофатли кўринишга ёрдам беради. Ёш ва гўзал қизларнинг ҳуснига эса узун сочлар яна ҳам ҳусн қўшиши мумкин.

 

ЛИБОС ТАНЛАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

  • 2017 йил ёрқин тилла, ёқут, бақлажон, бинафша, жигаранг ранглар урфда бўлиши кутилмоқда.
  • Қора ранг ҳеч қачон урфдан чиқмайди. Фақат уни дид билан уйғунлаштириш лозим.
  • Ўрта бўйли қизларга узун либосларни тавсия этамиз. Бу уларни хушбичим ва баландроқ кўринишда бўлишларига ёрдам беради.
  • Бўйи баланд, нозик қизларга турли узунлик ва очиқ ранглардаги кўйлакларни тавсия этиш мумкин. Лекин ўрта ёшдаги ва бироз тўлишган аёллар кўпинча вазмин рангларга эътибор беришади. Аслида улар ҳам тўқ пушти, оч кўк рангдаги либосларни танлашлари мумкин. Фақат либос бичими ёшга муносиб бўлиши лозим. Кўйлакнинг юқори қисми кенг бичимда бўлса, бу қориндаги ортиқча вазнни бекитишга ёрдам беради.
  • Ўрта ёшдаги аёлларга трапеция бичимидаги кўйлаклар ҳам тавсия этилади. Бу бичим бўкса соҳасидаги камчиликларни бекитишга ёрдам беради.
  • Тўқ сиёҳ рангдан бироз “эҳтиёт” бўлиб фойдаланган маъқул. Чунки бу ранг бошқа ранглар билан тўғри уйғунлашмаса кишини  семиз кўрсатиш хусусиятига эга.

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1