АсосийЖамият

Тошкентда автобус ҳайдовчиси пиёдага йўл бермагани учун ишдан олинди

Тошкент шаҳрида автобус ҳайдовчиси пиёдаларга йўл бермагани акс этган видео ортидан ишдан бўшатилди.

'Тошкентда автобус ҳайдовчиси пиёдага йўл бермагани учун ишдан олинди'ning rasmi

“Toshshahartransxizmat”маълумотига кўра, ҳолат 30 март куни Сергели туманида содир бўлган. 59 ёшли ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида аёл ва унинг боласига йўл бермасдан ҳаракатни давом эттирган.

Оқибатда боланинг қўлидан буюмлари тушиб кетган, бироқ аёл ўз вақтида тўхтаб, эҳтимолий фожианинг олди олинган.

Мазкур ҳолат масъуллар ва Tashkent City Traffic Safety Department иштирокида муҳокама қилиниб, ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар