АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни таваллуд куни билан табриклади

Президент Дональд Трампга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Америка халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаб қолган.

'Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга таваллуд куни муносабати билан табрик йўллади.

Давлат раҳбари ўз мактубида Трампни бой сиёсий тажрибага эга, халқ ҳурматига сазовор давлат арбоби сифатида эътироф этган. Шунингдек, унинг қатъий сиёсий етакчилиги туфайли АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва қудрати мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаган.

Табрикда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда изчил ривожланиб, ўзаро ҳурмат, ишонч ва муштарак манфаатлар асосида янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилган.

“Бугун Ўзбекистон — АҚШ алоқалари ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам ва амалий руҳ касб этмоқда”, — дейилади мактубда.

Президент Ўзбекистон АҚШ билан кўп қиррали ва стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини билдирган. Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилган.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг халқаро майдонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини ҳам таъкидлаган.

Шунингдек, стратегик шерикликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида Трамп Ўзбекистонга тарихий ташриф билан келишга таклиф этилган.

Мактуб якунида Дональд Трампга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Америка халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаб қолинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 03:12

    Шавкат Мирзиёев Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади

    Президент ўз табригида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва халқлар фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирган.

    'Шавкат Мирзиёев Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан қутлади'ning rasmi

    СИËСАТ 13.06.2026 11:05

    Шавкат Мирзиёев Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан қутлади

    Бу ҳақда Арманистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

    'Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 16:09

    Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи

    2025 йилда йирик тоғ-кон саноати корхоналарида рақамли ечимлар ҳисобига 7,3 триллион сўм операцион харажатлар тежалган ва маҳсулот таннархи 9,1 фоизга қисқарган.

    'Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 02:38

    Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёевга мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижроси ва истиқболдаги режалар юзасидан ахборот берилди.

    'Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:47

    Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади

    Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан ўтказилган тақдимот билан танишди.

    'Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:14

    Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди

    2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда.